Боткен шаҳрининг Турмаматов кўчасидаги сел юрувчи сойга 10 млн 300 минг сомга қурилаётган кўприк фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 20 ноябрда вилоят маъмурияти билдирди.
Маълумотга кўра, янги кўприкнинг узунлиги 15 метр, кенглиги 11 метрни ташкил қилади. Қурилишга Боткен вилоятининг тараққиёт фонди томонидан 7,5 млн сом ажратилган, 2,8 млн сом маҳаллий бюджетдан ажратилган.
Маҳаллий ҳукуматдан аввалги кўприк кўп сел сабаб яроқсиз ҳолга келиб, хавфли бўлаётганини қўшимча қилишди.
15 ноябрда Боткен шаҳрининг Чет-Булак кварталида 22,8 млн сомга қурилган янги бол бозорнинг қурилиши деярли якунланиб, яқинда фойдаланишга топширилишини билдиришган.
Бозорнинг атрофи тўсилиб, махсус маъмурий бино, пиёдалар йўли, мол боғловчи жойларнинг қурилиши якунланишини қўшимча қилган.