Президент МХДҚ раиси Ташиевнинг хавфсизлигини кучайтиришни топширди

242

Президент Садир Жапаров МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда 18 ноябрда Ташиевга тегишли «Регион Тв» телеканалининг директори Откурбек Рахманов билдирди.

Бу қарорга сўнгги вақтда махсус хизмат томонидан уюшган жиноий гуруҳларга, коррупцияга ва экстремизмга қарши олиб борилаётган махсус операциялар сабаб бўлгани айтилган.

Бу маълумотни президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов ҳам «Азаттиқ»қа тасдиқлаб, Ташиевни қўриқлаш ҳам кучайтирилганини таъкидлади.

4 октябрда Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг таниқли криминалларидан бири Қамчи Колбаев қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган.

Колбаевнинг ўлимидан кейин Ташиев жиноий гуруҳлар ҳақида бир неча марта маълумот бериб, «энди ўлкада криминал муҳит деган тушунча бўлмайди» деб билдирган.

Жиноий гуруҳнинг айрим аъзолари криминал муҳитдан бош тортганини айтиб, уларга алоқаси бор бўлган айрим йирик бизнесменлар, давлат хизматчилари қўлга олинган.

Шунингдек, Колбаев билан коррупция бўйича айбни тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимовга алоқадор давлат ходимлари аниқланиб, ишдан бўшатилгани айтилган.