Бишкекда кўчага ташланган яна бир чақалоқ топилиб, 20 ёшдаги гумондор қўлга олинди

242

Бишкекнинг Арча-Бешик участкаси Кара-Кужур кўчасидаги уйларнинг бирига яқин жойдан пакетга ўралган қутида янги туғилган бола топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 20 ноябрда Ленин туман милицияси билдирди.

Маълумотга кўра, бу ҳақда маълумот милицияга 19 ноябрда соат 22:45 атрофида тушган. Воқеа жойига борган ходимлар болани туғруқхонага ўтказиб беришган. Бола шифокорлар назоратида.

Бу факт туман милициясига рўйхатга олиниб, гумондор сифатида Бишкек шаҳрининг 20 ёшли турғуни қўлга олинди. У тергов бўлимига етказилиб, текширув ишлари бормоқда.

Бунгача Бишкекнинг Жанубий-2 кичик туманидаги Элебаев кўчасида жойлашган чиқинди челакдан янги туғилган бола топилган. Кўп ўтмай 21 ёшли гумондор ушланган. У кейин тилхат асосида озод қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» лигасининг етакиси Назгул Турдубекова топилган боланинг отаси ҳам жавобгарликка тортилиши кераклигини айтган.

«Ҳозир жамият фақат онани айблаб, ёмон сўзларни айтиб, ёзиб, воқеани муҳокама қилмоқда. Аммо уларнинг бирортаси ҳам шу боланинг туғилишига сабабчи бўлган ҳақида айтмаган. Отаси қани? У ким? Балки у бечора қизни зўрлагандир? Балки у қизни алдаган? Нима учун биз бу ҳақда айтмаймиз? Нимага милиция фақат онасини топиб, уни жазолаши керак?» — деган у.