Қирғизистонлик Миқтибек Оролбай ўғли UFC’даги илк жангида ғалаба қозонди

257

Қирғизистонлик жангчи Миқтибек Оролбай ўғли UFC ташкилотидаги илк жангида сербиялик Урош Медични мағлуб этди. Учрашув 19 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 232 турнири доирасида бўлиб ўтди.

Оролбай ўғли 77 килограмм вазн тоифасида куч синашиб, иккинчи раундда рақибини бўғиш усули билан ғалаба қозонди.

Турнир аввалида Медич ва америкалик жангчи куч синашиши айтилган. Бироқ номаълум сабабларга кўра, рақиби ўйинда иштирок этмади ва унинг ўрнига қирғизистонлик жангчи жанг қилишга рози бўлди.

Оролбай ўғли дунёдаги энг машҳур деб ҳисобланган н UFC ташкилоти билан ҳозирча жами тўртта жанг ўтказиш учун шартнома тузган.

Мазкур ташкилотда қирғизистонлик опа-сингиллар Антонина ва Валентина Шевченколар жанг қилиб келишмоқда. Валентина Шевченко аёллар ўртасида энг энгил вазнда кўп карра чемпион бўлган.