Қирғизистоннинг дзюдо бўйича ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида бешта медални қўлга киритди

232

Қирғизистоннинг дзюдо бўйича ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида бир олтин, бир кумуш ва уч бронза медаль олди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт департаменти билдирди.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Қизлар орасида 57 килограммгача вазнда Жанар Жолдошева олтин медалга эга бўлди, 70 килограммдан юқори вазнда Акмаржан Турдажиева кумуш медаль олди.

Болалар орасида эса Адис Орозмаматов (55 кг), Арсен Анарбеков (73 кг) ва Даут Полтушев (90 кг) бронза медалга эга бўлишди. Умумжамоа ҳисобида Қирғизистон жамоаси 5-ўринни олди.

Бу мусобақа Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида 16-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Унга 15 мамлакатдан келган 182 спортчи қатнашди.