Ўш шаҳрида бунгача тўрт марта судланган 28 ёшли «Коён» лақабли Майрамбек Низамов яна икки жиноятда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 15 ноябрда Ўш шаҳар ИИБ дан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумондор 18 октябрда 28 ёшли турғуннинг 27 минг АҚШ долларига баҳоланган Lexus ES русумидаги машинасини олиб, пулини 31 октябрда беришни ваъда қилган. Бироқ пулини бермай, турли баҳоналарни айтиб юрган.
Тергов давомида Низамов машинани 28 октябрда 25 минг долларга сотиб, пулини ўз манфаатлари йўлида сарфлагани аниқланиб, унга «Фирибгарлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.
Иккинчи ариза Ўш шаҳрининг Қорасув туманинг 29 ёшли турғунидан тушган. Унда жабрланувчи Kia Sorento русумидаги икки машинасини харидорлар октябрда 45 минг АҚШ долларга баҳолаб, пулини тўлагунча 60 дона iPhone 14 ва 15 русумидаги телефон ташлаб кетган.
Бироқ харидорлар пулни белгиланган муддатга тўлаб бергани сабаб машина эгаси телефонларнинг қутисини очганда, уларнинг ҳар бирида пахтага ўрилган учтадан болт солинганини кўрган.
Бу ишда гумондор қатори 21 ёшли аёл қўлга олинган. Шунингдек, бунга Майрамбек Низамов ва бошқа бир неча одамларнинг алоқаси борлиги аниқланди. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Низамов жорий йилда ҳуқуқни ҳимоя қилиш хизмати ходимлари томонидан бир неча марта қўлга олиниб, судлар томонидан уй қамоғига чиқарилган. Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси 2015 йилдан бери 4 марта судланган.
Шу йилнинг 13 январига ўтар кечаси Ўш шаҳрида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси ўлдирилиб, марҳумнинг асосан оёғи жабрланган 28 ёшли шериги — Майрамбек Низамов касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган эди.
22 июлда Ўш шаҳрининг 22 ёшли турғуни пичоқланиб, аммо 29 августда икки томон «ўзаро ярашгани» сабаб жиноят иши ёпилган.