Бишкек: Қирғизистонликларни чет элга ишга юборувчи ноқонуний канал фаолияти тўхтатилди

209

Қирғизистонликларни чет давлатларига ишга жойлаштириш мақсадида ноқонуний юборган каналнинг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда 15 ноябрда Бишкек шаҳар милицияси билдирди.

Маълумотда 9 ноябрда Бишкек шаҳар ИИБнинг Экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат хизматига давлат органи томонидан берилган тегишли рухсат қоғозисиз фирмалар Қирғизистон фуқароларини чет ўлкада ноқонуний ишга жойлаш хизматини кўрсатаётгани ҳақида маълумот тушгани айтилган.

Тергов ишлари давомида ноқонуний иш олиб борган уч ишхона аниқланиб, уларнинг 26 ёшдаги ва икки 37 ёшдаги директорлари қўлга олинган.

Бунгача жорий йилнинг июнь ойида Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, турғунларни алдаган 26 ва 21 ёшли гумондорлар қўлга олинган эди.

ИИВ чет ўлкадаги хусусий ишга жойлаш агентликларига мурожаат қилишда эҳтиёт бўлишни ва ишга жойлаш бўйича хизмат кўрсатишга лицензияси борлигига эътибор беришни огоҳлантирди.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.