Муфтий: Ниқоб — ҳар кимнинг ўзини ҳуқуқи, лекин фарз эмас

245

Муфтий Замир Ракиев ниқоб бўйича Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг позициясини билдирди.

«Биз бошидан ҳижобни қўллаб келяпмиз. Ҳамма юзини ёпиб олганни — ниқоб дейди. Ниқоб ҳар кимнинг ҳуқуқи, лекин фарз эмас, ҳеч кимнинг ҳуқуқини чеклай олмаймиз, деган қарорга Уламолар кенгашида келганмиз», — деб айтди муфтий «Азаттиқ» қа берган интервьюсида.

Аввалроқ парламент депутати Шарапаткан Мажитова ижтимоий жойларда узун соқол ўстириб ва юзини ёпиб юрганларга жарима солувчи қонун лойиҳасини таклиф қилган. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Депутат юзини ёпиб кийинган ёки узун соқол ўстирганларга 2 минг сом (20 ҳисобидаги кўрсатгич) миқдорида жарима солиш ёки бўлмаса 30 соатга қадар муддатга жамоат ишларига жалб қилишни таклиф қилган. Шунингдек, у агар жазо чоралари қўлланилгандан сўнг такрорланса, 4 минг  сом жарима солиш ёки 40 соатгача жамоат ишларига жалб қилишни айтган.

Депутатнинг айтишича, қонун лойиҳасининг мақсади инсон шахсини идентификация қилиш ва республикада жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлиб саналади.