Норин: Банкоматда навбатга турган 31 ёшдаги киши 20 ёшли қизни калтаклади, суриштирув бошланди

262

14 ноябрда ижтимоий тармоқларда эркак киши қизни калтаклаган видео тарқалди. Воқеа Норин шаҳридаги савдо марказларининг бирида банкоматдаги навбатда бўлгани айтилди.

 

 

View this post on Instagram

 

A post shared by BespredelKG (@bespredelkg30)

Видеода киши навбатда турган қизни уриб қулатиб, кейин воқеа бўлган жойдаги аёлларнинг қаршилигига қарамай қизни қувиб калтаклаганини кўриш мумкин.

Норин шаҳар милициясидан «Клооп»га ҳозирда жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тўлиқ текширув ишлари бораётганини айтишди. Гумондор Норин туманидаги Орто-Нура қишлоғининг 31 ёшли турғуни экани аниқланди.

«Ҳужум қилиш бўйича “Безорилик” моддаси билан жиноий иш қўзғалди, тергов давом этмоқда. Бунинг натижасида юридик баҳо берилади», — дейишди милициядан.

Дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Қирғизистон ҳозирда 177 давлатнинг орасидан 95-ўринни эгаллайди.

2021 йили ҳам Қирғизистон WPS индексида 97-ўринга жойлашиб, Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат бўлган.