ИИВ: Мактабда бомба бор деб ёлғон хабар тарқатган 14 ёшли ўқувчилар қўлга олинди

69

Бишкекдаги мактабларнинг бирига бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатган икки ўсмир қўлга олинди. Бу ҳақда 15 ноябрда шаҳар милициясидан хабар қилишди.

Маълумотга кўра, 14 ноябрда пойтахтнинг Койбагаров кўчасидаги мактабда ишлаган ўқитувчига «Сизнинг мактаб NDM гуруҳи томонидан миналанган. Одамларни эвакуация қилишга 20 дақиқангиз бор, бўлмаса улар қутқарилмайди» деган билдирув келиб тушган. Билдирув юборганлар портлатишни тўхтатиш учун 50 минг сом талаб қилган.

Ўқитувчи милицияга мурожаат қилган. Воқеа жойига борган ходимлар ва кинологлар бинони тинтув қилган. Лекин бомба топилмаган.

Бу воқеа туман милиция томонидан қайд этилиб, тергов ишлари юргизилган. Ёлғон маълумот тарқатганлар мазкур макатабнинг 14 ёшли икки ўқувчиси экани аниқланди.

«Ўқувчилар жиноий жавобгарликка тортиладиган ёшга етмаганлиги учун ота-оналарига ўтказиб берилган ва бундай воқеаларни содир этмаслик мақсадиди тушунтириш ишлари олиб борилди», — дея билдиришди милициядан.

Жиноят ва жазо кодексининг «Билиб туриб, террорчилик акт тўғрисида ёлғон хабар қилиш» моддасига кўра, портлатиш бўйича ёлғон маълумот тарқатганлар 1-3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади, 50 мингдан 100 минг сомгача жаримага тортилади ёки беш йилгача судланади.

Бишкекда йил бошида тўққизта мактабга бомба қўйилгани ҳақида билдирув тушиб, ўқувчилар эвакуация қилинган ва ўқиш тўхтатилган эди. Лекин бинодан ҳеч қандай портловчи модда топилмаган.