Жалолобод шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг олдида оммавий муштлаш бўлиб, 4 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 14-ноябрда ҳудудий милиция билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 10-ноябрга ўтар кечаси тунги соат 03:40 да бўлган. Шаҳар милициясининг тергов гуруҳи муштлаш бўлган жойдаги далилий ашёларни олиб, тергов ишлари бошланган.
Воқеа бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, тегишли экспертизалар тайинланди.
Натижада гумондор қатори Жалолобод шаҳрининг 19, 20 ва 21 ёшли икки турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
Бунгача бу бебошлик тасвирга олинган видео «Беспредел KG» телеграм-каналига чиқарилган. Унда қонталаш қилиб калтакланган одам ерда ётганини, видеони олган кишиларнинг бири «Бу [киши] ўзи ўлиши керак-да, братан» деганини эшитиш мумкин.