Бишкек: Президент 45 қаватли бинонинг қурилишига капсула солди

1083

Давлат раҳбари Садир Жапаров Бишкекда 45 қаватли Manas Tower мажмуасининг қурилишига капсула солди. Бу ҳақда 14-ноябрда Президент администрацияси билдирди.

Маълумотда бундай кўп қаватли бино мамлакат тарихида биринчи марта қурилаётгани айтилади. Лойиҳани президент девони билан хорижий инвесторлар молиялайди. Қурилиш икки ярим, уч йилда битирилиши режалаштирилмоқда. Бироқ унга қанча маблағ сарфланиши очиқланмаган.

Сурат: Президент администрация.

Лойиҳа бўйича, бино 45 қаватдан иборат бўлиб, ичида беш юлдузли меҳмонхона, бизнес-марказ, йиғинлар зали, ресторан, савдо майдонлари ва 600 машинага мослашган ер ости автотўхташ жойлари бўлади.

Шунингдек, бинонинг томига вертолёт майдончаси қурилади. Панорама турғунлар билан меҳмонларга пойтахтни 200 метрдан ортиқ баландликдан кузатишга имкон беради.

Жапаровнинг айтишича, бино замонавий дизайн билан фарқланиб, шаҳарга кўрк бериб, пойтахтга келган меҳмонларга қулай шароити бор бино бўлади.

«Юртимизда ички туризм билан бирга ташқи туризм ҳам ривожланмоқда. Бизнес ва тадбиркорлик борасида ҳамкорликнинг географияси ҳам кенгаймоқда. Натижада чет давлатларидан келган меҳмонларнинг сони ортмоқда. Кўплаган халқаро тадбирлар, саммитлар ва конференциялар ўтказилмоқда. Бундай вақтда меҳмон кутишда ва хизмат кўрсатишда юқори ва сифатли даражадаги дам олиш жойларига талабнинг ортиши — қонуний кўриниш», — деди у.

Президент ўлкада қурилиш тармоғи тез ўса бошлаганини таъкидлаб, қайси тармоқ бўлмасин инвесторларнинг самарали ишлаши учун ёқимли шароитлар яратилиб, имтиёзлар берилаётганини қўшимча қилди.

Бу Бишкекда қурилаётган йирик биноларнинг биринчиси эмас. Бишкекнинг жанубига 321 миллион долларга 37 қаватли беш юлдузли меҳмонхона қуриш режалаштирилган. Лойиҳани хитойлик шов-шувли тадбиркор Хабибула Абдукадир молиялаб, бинони икки йилда қуриб беришни ваъда қилган.

Бироқ «Клооп», OCCRP ва Темиров Live’нинг биргаликда қилган суриштирувида лойиҳага президентнинг ўғли Рустам Жапаровнинг дўстлари қатнашаётгани аниқланган.

Президент «ПолитКлиника» нашрининг Рустам Жапаров ҳақидаги суриштирувига изоҳ бериб, унинг ўғли «инвесторларни жалб қилиш билан шуғулланганини» айтган.