Президент Асел Ногойбаеванинг собиқ эрини озод қилган судяни ишдан олди

244

Президент Садир Жапаров 1-ноябрда чиқарган фармони билан Чуй вилоятининг Сокулук туман судининг судьяси Киялбек Токтомаматовни ишдан бўшатди. Ҳужжат «Токтом» порталида берилди.

Президентнинг фармонида Токтомаматов «судьянинг ҳаракатлари натижасида талаб бузилгани сабаб» бўшатилгани айтилган.

Асел Ногойбаеванинг собиқ эри томонидан зўрлангани бўйича ишни мана шу Токтомаматов кўриб чиқиб, қарор чиқарган. У ўз қарори билан айбланувчини пробация асосида озод қилган. Судья Токтомаматовни ишдан бўшатиш бўйича таклифни Олий суд бошчиси Замирбек Базарбеков ўзи берган. Унинг фикрича, Сокулук туман судининг судьясини ҳаракати нотўғри бўлган.

Президент 1 ва 3-нобярда чиқарган фармони билан умумий 9 судьяни ишдан бўшатди. Уларнинг орасидан етти судья «судьянинг хатти-ҳаракатида талаблар бузилгани сабаб», бири — жиноий жавобгарчиликка тортишга рухсат бергани сабаб, бири эса — ўз истаги билан бўшатилди.

Чуй вилоятининг Селекция қишлоғида 36 ёшли Асел Ногойбаева хўрлангани ҳақидаги воқеа 20-сентябрда маълум бўлган. Жабрланувчи ўша куни юзи ва бўйни кесилган ҳолда Миллий госпиталга ётқизилган.

Бу факт бўйича милиция «Оғир тан жароҳати етказиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, жабрланувчининг 39 ёшли собиқ эри қўлга олинган.

Жабрланувчи бу воқеагача собиқ эрининг «зўравонлигидан» шикоят қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига икки марта мурожаат қилгани маълум бўлган, аммо судланмай озодликда қолган.

27-сентябрда Чуй вилоят суди аёлнинг собиқ эрини пробация назоратига олиш бўйича қарорни бекор қилиб, айбланувчини зўрлаш иши бўйича 8 йилгача озодликдан маҳрум қилган.