ТИВ етакчиси ватанга қайтаётган мигрантларга 60 минг иш ўрни борлигини билдирди

226

Қирғизистонда ҳозирда 60 минг иш ўрни бор. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев 14-ноябрда Бишкекда ўтаётган «Ватандошлар -2023» форумида билдирганини, «Азаттиқ» ёзди.

Унинг айтишича, чет давлатларидан қайтиб келиб, иш истаётганлар ишга жойлаша олади.

У 2024 йили Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши бошланишини, шу асосида 10 мингдан 30 минггача иш ўрни тузилишини билдирди. шунингдек, унинг айтишича, Камбар-Ата ГЭСининг қурилишида ҳам ишчилар керак бўлади.

Шунингдек, Кулубаев қирғизистонлик муҳожирлар Жанубий Корея, Япония, Германия ва бир қанча Европа давлатларига ишга юборилаётганини қўшимча қилди.

«Миграция–дунёдаги катта процесс. Ривожланган давлатлар ҳам шу процессдан ўтган. Фуқаролар чет давлатларига чиқиб ишлаб, тажриба алмашиб, ўша ердан ўрганганларини ўлкага қайтиб келиб, шу ерда тарғиб қилса фойдали бўлади», — деди вазир.

Ноябрнинг бошида меҳнат вазири Гулнора Ботирова сўнгги икки йилда ўлкада ишсизларнинг сони 7,7% қисқарганини, ишсизликнинг расмий даражаси 0,3%га озайганини билдирган.

2021 йили ҳукуматнинг давлатнинг 2026 йилгача ривожлантириш дастури билан таништирган, унга кўра республикада ишсизликни 5,8 дан 5%гача, миграциянинг ҳисобидан камайтириш режалаштирилмоқда.

Меҳнат вазирлигининг маълумоти бўйича, ҳозирда 1,5 млн ортиқ қирғиз фуқароси чет ўлкада ишлайди. Уларнинг кўп қисми Россияда — 1 млн.дан ортиқ одам.