Сиёсий ва диний фаолият билан бир вақтда фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди

189

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси депутатлар билан сиёсий партияларга тегишли бир қатор қонунларга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Тегишли қарор лойиҳаси 11-ноябрда koomtalkuu.kg порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Масалан, «Сиёсий партиялар ҳақидаги» қонунга тузатишлар киритиб, республика ҳудудида қуйидагиларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда:

  • чет давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлимларини тузиш;
  • диний асосда сиёсий партияларни тузишга, сиёсий партияларнинг диний ишларга қатнашишига.

Шунингдек, ташвиқот ишларида ва партиянинг аталишида диний тематикадаги турли маълумотлар билан суратлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг фаолиятини диний субъектлар томонидан молиялашни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси Жогорку Кенешнинг ва маҳаллий кенгашнинг депутатларига халқ вакили ваколатларини диний фаолият билан аралаштириб, бирдай шуғулланишни тақиқлашни ҳам таклиф қилди. Қолаверса, ЖК ва маҳаллий кенгашларнинг депутатлигига диний арбобларнинг сайланишини ҳам тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, қуйидагилар учун жарима солиш режалаштирилмоқда:

  • диний йўналишдаги объектларда сайлов олди ташвиқот, йиғилишларни ва сиёсий характердаги бошқа тадбирларни ўтказган жисмоний шахсларга 5500 сом, юридик шахсларга эса 17 минг сом;
  • диний ташкилотларнинг ёки уларнинг вакилларини ҳукумат, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг  ва уларнинг ходимларини ишига аралашган шахсларга 5500 сом, юридик шахсларга 17 минг сом;
  • диний ишнинг субъектлари томонидан сиёсий партияларнинг ишини молиялаган жисмоний шахсларга 5500 сом, юридик шахсларга 17 минг сом.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ўзининг қарор лойиҳасининг маълумотномасида ташаббуснинг мақсади «диний муҳитдаги давлат сиёсатини самарадорлигини таъминлаш ва қонун базасини такомиллаштириш» эканини таъкидлади.