«Рақиблардан қутулиш». Нима учун МХДҚ Сапар Исақовни Колбаев билан боғламоқда?

3887
Ҳибсга олинган машина

Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳи собиқ премъер министр Сапар Исақовга зирҳли Mercedes совға қилган, шу автомобилни 2020 йилнинг 5 октябрида майдонда оммавий тартибсизликлар бўлган вақтда қўлланган деб билдирган МХДҚнинг баёноти ҳужжатлар билан исботлангани йўқ. Исақов оммавий тартибсизлик воқеаларининг эртасига қамоқдан чиққан, демак у воқеаларга аралашган бўлиши мумкин эмас. Махсус хизмат тарқатган видеодан олинган скриншот, тилга олинган автомобиль собиқ президент Алмазбек Атамбаевники бўлиши мумкин эканини кўрсатиб турибди. У ҳолда нима учун ҳукумат Сапар Исақовни марҳум Колбаев билан боғламоқда? Эҳтимол, бу истиқболдаги сиёсий рақибдан қутулиш ҳаракатидир? 


30-октябрда, қонундаги ўғри Қамчи Колбаев Бишкекда шубҳали вазиятда йўқ қилинган кундан бир ой ўтгандан кейин Миллий хавфсизлик қўмитаси президент Садир Жапаров билан сафдоши Қамчибек Ташиев ҳукуматга келган 2020 йилнинг октябрь воқеаларини эсламоқда.

МХДҚ қирғиз спортчиси Мурат Рамоновни Колбаевнинг активларини назорат қилади деб, у криминалдан олган қора рангли зирҳли Mercedes-Benz S600 машинасини собиқ премьер-министр Сапар Исаковга ўтказиб берган деб маълумот тарқатди. Махсус хизмат машина Исаковга қамоқдан чиққанда топширилган деб билдирди. МХДҚнинг айтишича, Исаков ва бошқа номи айтилмаган сиёсатчилар бу машинани 2020 йилнинг 5-октябрида Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида «оммавий тартибсизликлар уюштириш ҳаракатида фойдаланган».

«Клооп» бу пресс-релизни кўриб чиқиб, бир неча мос келмаган ҳолатларни аниқлади.

Қамоқда ўтириб, майдонда юрибди

2020 йилнинг 5-октябрида Ала-Тоо майдонига парламент сайловининг натижаси адолатсиз бўлди деганлар йиғилиб митинг ўтказиб, тинч йиғилиш охирида оммавий тартибсизликка айланиб кетган. Аммо собиқ бош вазир Сапар Исаков ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва амалдаги президент Садир Жапаров каби қамоқдан митингнинг эртаси — 2020 йилнинг 6-октябрида озодликка чиққан. Исаков унда Бишкекдан 23 километр узоқ бўлган Молдованов қишлоғидаги қамоқда ўтирган. Демак, у 5-октябрдаги митингга қатнашолмаган.

Садир Жапаров ҳам Ала-Тоо майдонига йиғилган халқнинг олдида 6-октябрда, озод бўлган куни бориб сўзлаган. Алмазбек Атамбаев билан Сапар Исаков шу майдондаги омма билан 9-октябрь куни — Атамбаевнинг тарафдорлари, мухолифатчи партиялар ва фаолларнинг митингида учрашган. Қолаверса, ўша куни ОАВлари митингчиларга «Садир!» деб бақирган ёлланган гуруҳ ҳужум қилиб, номаълум киши Атамбаев кетаётган зирҳли Mercedes машинасига ўқ отганини ёзишган эди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКИпресс - Новости Кыргызстана (@akipress)

Ўша куннинг ўзида, 2020 йилнинг 9-октябрида, Алмазбек Атамбаев машинага теккан ўқнинг изларини камерада кўрсатиб, елим ўқ эмас, оддий ўқ билан отишганини айтган. Собиқ президент уни ўлдириш ҳаракати бўлди деб тахмин қилган. яна бошқа видеода Атамбаев машинанинг орқа эшигидаги ўқнинг изларини кўрсатиб, «мен ўтирган томонга отибди» деган.

2020 йили олинган видеода собиқ президент Алмазбек Атамбаев зирҳли қора Mercedes’ни «менинг машинам» деган. Аммо ҳозир МХДҚ автомашина Камчи Колбаев Сапар Исаковга совға қилган демоқда. Машинанинг олдида Исаков турган сурат шу видеодан кесиб олиниб, кейин МХДҚ пресс-релизга қўшиб олган (видеонинг 16-сонияси):

МХДҚнинг пресс-релизидан олинган сурат. «ҚР собиқ бош вазири С.Исаковга К.Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари томонидан совғага берилган қимматбаҳо зирҳли машина қўлга олинди», — дейилади унда.

Бошқача айтганда, Атамбаев «меники» деяётган қора Mercedes Колбаев билан Исаковга тегишли дейишмоқда.

Шунингдек, 2020 йили олинган яна бир видеода Сапар Исаков ўзи ҳам машинасига ўқ отилганини билдирган. Бироқ у умуман бошқа Mercedes’нинг, корпусига теккан ўқнинг изларини кўрсатган: қора рангли йўл танламас Mercedes-Benz Gelandewagen.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от КАБАРЛАР — Новости Кыргызстана! (@kabarlar.kg)

Шунда зирҳли машина кимники?

МХДҚ машина кимнинг номида эканини аниқ айтмаяпти. Биз уни Сапар Исаковга совғага берилганини тасдиқлаган далилларни топмадик, аммо машинанинг рўйхатга қўйилиши борасида маълумот беришни сўраб, МХДҚга расмий хат йўлладик.

Ҳозирда Испанияда дейилаётган Алмазбек Атамбаевдан «Клооп» изоҳ ололмади. Собиқ президентнинг ўғли, Жогорку Кенеш депутати Сеид Атамбаев изоҳ беришдан бош тортди. Сапар Исаков билан ҳам боғлана олмадик. У Москвада яшаётгани тахмин қилинган: депутат Атазов парламент йиғинида Исаков Москвада ресторан қурмоқда деб билдиргани, аммо собиқ премьер бу маълумотни инкор қилган.

«Агар Москванинг бирор бир манфаати бўлса…»

МХДҚнинг сўнгги билдирувлари, унинг орасида тақдири номаълум Mercedes ҳақидаги пресс-релиз Қирғизистонда жиноятчиликка қарши аёвсиз кураш бормоқда деган кек билан берилмоқда. Бу албатта, криминалга қарши кураш қўлланадиган ҳолат. Сиёсатчилар билан амалдорлар ҳақиқатдан ҳам уюшган жиноятчилик билан боғлиқ. Бироқ МХДҚ 2020 йилнинг 5-октябрь воқеасини 9-октябрдаги воқеалар билан адаштириб олган деб тахмин қилсак ҳам, муассасанинг билдирувлари ҳақиқийлик билан мос келмаётгани Исаковни Колбаевга «ёпиштираётгандай» тасаввурда қолдирмоқда.

Марказий Осиёдаги Америка олийгоҳининг «Халқаро ва қиёсий сиёсат» дастурининг етакчиси Медет Төлөгөнов ҳукумат «собиқ ҳукумат вакилларининг ишларини салбий оқибатларига қарши курашни» кўрсатишни истамоқда, деб ҳисоблайди. Сапар Исаков ҳозирги ҳукуматга хавф солмайди деб ҳисоблайди Тологонов. «Олдин Сапар Исаков амалдорлик зиналаридан кўтарилган давлат ходими бўлган, бироқ ҳеч қачон мустақил сиёсатчи бўлмаган», — деб билдирди Тологонов.

Сиёсатшунос Эмил Жороев можароли автомашина тақдири билан 2020 йилдаги воқеаларни хотирлаш ҳукумат учун — «потенциалли рақиблардан халос бўлишнинг» бир усули деб тахмин қилади. У Сапар Исаковга «жиддий кучлар» ёрдам бермаса унинг сиёсатдаги келажаги қониқарли эмас деган тахминларга қўшилади. Унинг айтишича, ҳозирда қирғиз жамоатчилигида Москвада яшамоқда дейилган Исаков «амалдаги ҳукуматга рақиб бўлишга муносиб» фигураларнинг бири деган сўзлар кўп.

«Қирғизистонда ҳеч ким айтмаса ҳам, агар Москва манфаатдор бўлса, агар Москва бирор бир воқеани ўзига ёққандай ҳал бўлишини истаса, унда унинг таъсир ричаглари кўп деган тушунча бор», — дейди Жороев. — Ва шу тушунча сабаб, қолаверса Сапар Исаков каби сиёсий таъсири оз одам, агар Москва бундан манфаатдор бўлса, бирор бир имкони бўлиши мумкин деб хулоса чиқараётган бўлса керак».

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Виктор Мухин