Бишкекда чиқинди идишга янги туғилган болани ташлаб кетган 21 ёшли гумондор қўлга олинди. Маълумотни «Клооп»га 11-ноябрда Бишкек шаҳар милицияси билдирди.
Бола 8-ноябрда соат 23:30 атрофида Жанубий-2 кичик туманидаги Элебаев кўчасида жойлашган чиқинди идишларининг биридан топилган.
Бу бўйича Октябрь туман милицияси «Онани янги туғилган боласини ўлдиришга ҳаракат қилиши» моддаси билан иш қўзғаб, тегишли экспертиза тайинлаган.
Гўдак №1 туғруқхонага ўтказилгани айтилди — ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
21 ёшли гумондор Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Болаларгага нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик кўп йиллардан бери долзарб муаммога айланди. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан йилга ортаётганини айтган.
Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади.
Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди. Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади. Агар сизга ҳуқуқ идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга юборилади.