Сокулук туман суди Адилет Балтабайни пробация назоратига олиш қарорини бекор қилди

233

10-ноябрда Сокулук туман суди блогер, фуқаровий фаол Адилет Балтабайни уч йил пробация назоратига олиш қарори бекор қилинганини билдирди. У «Оммавий тартибсизликка ундаш» бўйича айбдор деб топилиб, 5 йилга судланган эди. 

Бунгача Пробация хизмати туман судидан Балтабайни қамоққа олишни сўраб, буни фаолнинг «пробация қоидаларини бузгани билан» асослаган. 10-ноябрда суд Пробация хизматининг илтимосини қаноатлантирди.

«Биринчи Май туман суди уч йиллик пробация назоратини бекор қилувчи қарорни қабул қилиб, аввалги беш йиллик муддатни кучида қолдирди. Бу қарор 10 кун ичида кучга киради. Биз бунгача Чуй вилоят судига апелляция аризаси билан мурожаат қиламиз», — деди фаолнинг адвокати Эрлан Казаков.

10-октябрда Балтабай МХДҚга бир неча соат сўроқ берган. Фаолнинг айтишича, ундан марҳум криминал Камчи Колбаевнинг жиноий гуруҳига алоқаси бор-йўқлиги ҳақида сўрашган. МХДҚ бу бўйича ҳозирча маълумот бермади.

Махсус хизматнинг сўроғидан кейин Балтабайни калтаклангани, унинг икки қовурғаси сингани маълум бўлган. Аммо кни ким калтаклагани айтилган эмас.

Адилет Балтабайнинг иши

Балтабай ўтган йилнинг 30-июнида «оммавий тартибсизликка чақириқ ташлаш» моддаси бўйича қўзғалган жиноят иш асосида қўлга олинган.

Сиёсатчи Равшан Жээнбеков Балтабай охирги марта Next TV телеканалида мухбир бўлиб ишлаётганини айтган. У фаолнинг сўроққа чақирилишига фейсбукдаги постлари сабаб деган фикрда.

2022 йилнинг 11-ноябрида Биринчи май туман суди Балтабайни айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилган. шунингдек, уч йиллик пробация назорати билан уни суд залидан озод қилган.

Жорий йилнинг 12-январида Бишкек шаҳар суди фаолни беш йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залида қамоққа олган. Кейин Олий суд бу ҳукмни бекор қилиб, туман судининг қарорини кучида қолдирган.