Баткенда шартнома асосида хизмат ўтаётган 27 ёшли чегарачи оғир жароҳат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 9 ноябрда МХДҚнинг Чегара хизматидан маълум қилинди.
Маълумотга кўра, у 8 ноябрда махсус спорт машғулоти вақтида бош суягидан оғир жароҳат олиб, Баткен вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.
Чегара хизмати аскар касалхонада «шифокорларнинг уринишига қарамай» вафот этганини билдирди.
Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланиб, текширув ишлари бошланди.
Бунга қадар, февралда Баткен вилоятида хизмат ўташ вақтида 21 ёшдаги аскар хизматдоши отган ўқдан вафот этган.
Аскарга тез ёрдам кўрсатилиб, Баткен шаҳар касалхонасига етказилган. Аммо у олган жароҳати оқибатида вафот этган.
Асосий саҳифадаги сурат иллюстрация