АҚШ ҳукумати Қирғизистондаги болалар боғчаларини яхшилашга 3 млн доллар ажратди

295
Иллюстратив сурат

Америка қўшма штатларининг ҳукумати Қирғизистондаги болалар боғчаларини яхшилашга 3 млн доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда 30 октябрда болаларга ғамхўрлик қилиш орқали аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳанинг расмий очилишида айтилди.

WE CARE деб номланган лойиҳа мактабгача бўлган ёшдаги болаларни сифатли ривожланиши ва болаларни эрта ривожлантириш бўйича муассасаларни тузиш орқали тадбиркор аёллар учун иқтисодий имкониятларни яратишга йўналтирилган.

Унга кўра, лойиҳа келаси уч йилда 100 дан ортиқ болаларни эрта ривожлантириш муассасаларига ёрдам беради ва 700 дан ортиқ ўқитувчилар билан тарбиячиларни ўқитади.

Маълумотга кўра, ташаббус Қирғизистоннинг Таълим вазирлиги ва Ага Хан фондининг ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.

«Таълим ва фан вазирлиги болаларни эрта ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни қўллаган барча ташаббусларни формасига қарамай хусусийми ёки давлатникими ҳар доим қўллайди», — деб билдирди Таълим вазири Догдуркүл Кендирбаева.

Республикада болалар боғчаси етишмайди. Сўнгги маълумотга кўра, Қирғизистондаги болаларнинг 76% мактабгача таълим муассасаларига бормайди. 1 миллион 118 минг боланинг орасидан 200 минги боғчага боради.

Жорий йилнинг март ойида Вазирлар Маҳкамаси «Ҳукуматнинг акселераторлар» методологияси асосида 100 кунлик реформалаш дастурини ишга туширган. Унга кўра, жисмоний шахслар патент асосида уйларида болалар боғчасини оча олади. Бу йўл билан ўлкада мактабгача таълим танқислиги муаммосини ҳал қилиш режалаштирилган.