Корея Қирғизистонга 56 миллион сомга тиббий ускуналар олиб берди

283

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) умумий нархи 56 миллион сомдан ортиқ маблағга 14 дона тиббий ускуналар олиб берганини маълум қилди.

Ускуналарни топшириш маросими 30 октябрда Мамбет Мамакеев номидаги Миллий жарроҳлик марказида бўлган. Ташаббус COVID-19 пандемиясини изга солишга йўналтирилган «Ҳамкорликни ривожлантириш» дастури асосида амалга оширилди.

Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тадбирга Корея элчиси, KOICA ташкилотининг директори, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Миллий жарроҳлик марказининг раҳбарлари қатнашди.

«Кўп йиллик ҳамкорлик доирасида Корея Қирғизистонга лойиҳалар орқали ёрдам бериб келади. Сотиб олинган аппаратлар ишни анча яхшилаб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширади», — деди вазирнинг ўринбосари Айжамал Шамбетова.

Вазирликдан ускуналар ҳудуддаги Соғлиқни сақлаш ташкилотларига ўтказиб берилганини билдиришди. Етти дона рентген-аппарати Ўш, Чуй, Норин вилоятларига ва Бишкек шаҳридаги касалхоналарга топширилди.

Олти УДИ аппарати Бишкек шаҳри, Норин ва Чуй вилоятидаги оилавий шифокорлар марказларига, тез ёрдам касалхоналарига берилса, бир дона офтальмикали лазер пойтахтдаги Эндокринология марказига топширилди.

Апрель ойида Корея ҳукумати Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўрт тез ёрдам машинасини топширган эди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи