Молнинг шарп ва қутурма касаллигига қарши 27 млн сомга вакцина сотиб олинади

301

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли Ветеринария хизмати 26 миллион 999 минг 984 сомга шарп ва қутурма касаллигига қарши вакцина сотиб олишни режалаштирмоқда.

Давлат харидлари порталидаги маълумотга кўра, шарпга қарши 787 минг 878 доза, қутурмага қарши эса 45 минг 455 доза вакцина сотиб олинади.

*Қутурма — бу вакцина билан бошқарилувчи зооноз вирусли касаллик. Вирус одамга деярли 99% уйда боқилган итлардан юқади. Шунингдек, қутурма уй ҳайвонларигина эмас, ёввойи ҳайвонлар ҳам жабрланиши мумкин.

*Шарп — туёқли ҳайвонларнинг юқумли касаллиги.

26 сентябрда Ўшда қутурма касаллигини юқтириб олган 12 ёшли бола вафот этган. Уни ит тишлаб, яқинлари шифокорларга вақтида мурожаат қилмаган.

Август ойида Қизилқия шаҳрида дайди ит тишлаб олган саккиз киши касалхонага ётқизилган. Уларга қутурмага қарши иммуноглобулин ва қутурмага  қарши вакцинанинг шартсиз курси тайинланган.

Жорий йилнинг апрелида Россиянинг Россельхознадзор органи Қирғизистоннинг сут ва балиқ маҳсулоти муассасанинг инспекциясидан кейин Россия бозорига киритилишини айтган.

Бунга йирик шохли молнинг контагиоз плевропневмонияси, сил ва лейкоз касалликларига мониторинг текширувининг натижалари кўрсатилмагани, шарп касаллигига қарши эмловнинг эффективлигини тасдиқлаган ҳужжатлари бўлмагани сабаблигини таъкидлашди.