Туп: Президент қишлоғида отасининг номи билан аталган 1500 ўринли масжид очди

304

28 октябрда президент Садир Жапаров ўзи туғилиб ўсган Туп туманининг Кен-Суу қишлоғида 1500 ўринли «Мусталий уулу Нурғожо Ажи» номидаги янги масжид очди.

Сурат: Президент администрацияси

Масжид «Ассанабил» халқаро хайрия фондининг маблағлари ҳисобидан қурилгани айтилди.

Очилиш маросимида давлат раҳбари, «Қирғизистон халқининг аксарияти, Ислом динига эътиқод қилишини ва қирғизларнинг Яратганга ишончи кучли эканини» таъкидлади.

«Садир Жапаров янги масжид жамиятда тинчликни ва бирдамликни мустаҳкамлашга сабаб бўлади, деган ишончини билдириб, ёшларни маънавий ахлоқ ва ислом динининг асл қадриятларига интилишга чақирди», — деб ёзилади маълумотда.

Шунингдек, у объект «иймонлиликка, ватанпарвар бўлишга, она ватанига, эл-юртига ғамхўр бўлишга чақирувчи марказ бўлишига ишонишини» қўшимча қилди.