МХДҚ: Қирғиз-тожик чегарасида контрабанда йўли билан дори-дармон ташиганлар аниқланди

296

Қирғиз-тожик чегарасидаги «Қирғизистон» савдо марказининг омборидан тегишли ҳужжатлари йўқ бир қанча кундалик эҳтиёж моллари ва тиббий препаратлар топилди. Бу ҳақда 28 октябрда МХДҚ билдирди.

Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, 16 минг қутидан ортиқ тиббий буюмлар, 19 тонна шакар, 9 тонна товуқ гўшти, 18 мингдан ортиқ алкоголь ва энергетик ичимликларнинг бутилкалари аниқланган.

Ҳозирда қўлга киритилган товарнинг нархи ҳисобланиб, ишнинг барча ҳолатлари аниқланаётгани айтилди.

27 октябрда махсус хизмат ЕОИИга аъзо мамлакатлардан товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кириш факти тўхтатилгани маълум қилинган.

Унда «Чон-Капка-автойўл» назорат-ўтказиш пунктида «ДАФ» русумидаги оғир юк ташувчи машина тўхтатилган. МХДҚнинг айтишича, ундаги товарни Қирғизистон ҳудудига мажбурий солиқни тўламай олиб кириш ҳаракати бўлган.