Ўзган: «Акбала» лақабли уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди

261

Ўш вилоятининг Ўзган туманида «Акбала» лақабли уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси яшовчига пичоқ сайган деган гумон билан қўлга олинди. Бу ҳақда 28 октябрда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 24 октябрда Ўзган туман милициясига 35 ёшли фуқаро тан жароҳати олиб ҳудудий касалхонага тушгани хабарланган.

«Текширув давомида 24 октябрь куни соат 14:30 атрофида Ўзган шаҳрининг кўчаларидан бирида “А.Д” исмли фуқаро пичоқ билан жабрланувчини қўрқитиб, тан жароҳати етказган», — деб ёзилади маълумотда.

Натижада уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси сифатида ИИВнинг рўйхатида турган, бунгача бир неча марта судланган 41 ёшли «Акбала» лақабли фуқаро қўлга олиниб, қамалди.

Гумондорга «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқаси бор ёки йўқлигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

4 октябрда қонундаги ўғри Қамчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор деган ариза асос бўлганини айтишган.

Колбаев йўқ қилингандан кейин МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, жумладан, Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилиб, «агар ким бош кўтарса, қонун доирасида жазоланади» деб огоҳлантирган.

Шунингдек, Ташиев маҳаллий тадбиркорларни ва чет ўлкалик инвесторларни жиноий гуруҳларнинг аъзоларини молияламасликка чақириб, «энди Қирғизистонда криминал муҳит, “крим касса” деган бўлмайди» деб билдирган.