Бишкек мэрияси 31 октябрдан бошлаб шаҳарда иссиқлик берила бошлашини хабар қилди. Тегишли буйруққа шаҳар бошчиси Эмилбек Абдикадиров қўл қўйди.
Маълумотга қараганда, иссиқлик бериш бир неча кунга чўзилади. Дастлаб мактабларга, болалар боғчаларига, касалхоналарга, туғруқхоналарга ва ижтимоий ҳимоя муассасаларига берилади.
«Шундан сўнг аввал сарфланган иссиқлик энергияси учун қаризи бўлмаган ва объектнинг қишки шароитларда фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида актга эга бўлган турар-жойларга, саноат ишхоналарига ҳамда муассасаларга берила бошлайди», — деб ёзилади маълумотда.
Мэриядан иссиқликнинг оқимини тезлатиш учун, «турар-жойни туташтиришда ўйларнинг юқори қаватларида иситувчи приборларидаги Майевский кранлари орқали иссиқлик тизимидан ҳаво чиқариш зарур» эканини таъкидлади.