Қумторда юк ташувчи машинанинг 35 ёшли ҳайдовчиси вафот этди

238
Иллюстратив сурат.

28 октябрда «Кумтор Голд Компани» ишхонаси Кумтор конида оғир юк ташувчи машинанинг 35 ёшли ҳайдовчиси вафот этганини маълум қилди.

Маълумотда ходимнинг нима сабабадан вафот этгани айтилмаган. Ҳозирда одам ўлимига олиб келган воқеанинг сабаблари текширилмоқда.

«“Кумтор Голд Компани”нинг раҳбарияти ва меҳнат жамоаси вафот этган ходимнинг оиласига ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Ходимнинг оиласига тегишли ёрдам кўрсатилиб, моддий қўллов берилади», — деб билдиришди ишхонадан.

Воқеа сабаблари бўйича текширувнинг хулосаси билан қўшимча маълумотлар берилиши айтилди.