Кикбоксчи Аброр Хакимов Саудиа Арабиистонида ўтаётган Жаҳон ўйинларида олтин медални қўлга киритди

278
Сурат: Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига қарашли жисмоний тарбия ва спорт бўйича департаменти.

Қирғизистонлик спортчи Аброр Хакимов Саудия Арабистонида ўтаётган Бутун жаҳон ўйинларида кикбокс бўйича олтин медаль олди. Бу ҳақда 29-октябрда Жисмоний тарбия ва спорт департаменти билдирди. 

Хакимов 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида куч синашиб, финалда франциялик спортчини 2:1 ҳисобида ютди. 

Бутун жаҳон ўйинлари 15 спорт тури бўйича Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтмоқда. Мусобақа 20-октябрда бошланган, 30-октябрда якунланади. 

Унга Қирғизистоннинг карате, самбо, джиу-джитсу, греплинг, қозоқ кураши, алиш кураши ва кикбокс бўйича миллий терма жамоаси қатнашмоқда. 

Аброр Хакимов ўтган йили Бангок шаҳрида ўтган кикбокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медал олган.