Ўш: Дорихонани тўппонча билан тўнаган 18 ёшдаги гумондор қўлга олинди

313

Ўш шаҳрида дорихоналарнинг бирига тўппонча билан кириб, 90 минг сом пулни олиб кетишда гумонланган 18 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда 17 октябрда шаҳар милициясидан билдиришди.

Гумондор. Сурат: Ўш шаҳар ИИБ

Маълумотга кўра, гумондор 13 октябрь куни соат 23:00 атрофида Аскар Шакиров кўчасида жойлашган дорихоналарнинг бирига кириб, сотувчини номаълум қурол билан қўрқитган. Ўш шаҳрининг олдин судланмаган, ҳеч қаерда ишламаган турғуни экани аниқланиб, 14 октябрь куни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Терговда гумондор талончилик билан олган пулларнинг бир қисмини ўз манфаати учун ишлатгани маълум бўлди. Унинг қўлидаги Макаров ҳарбий тўппончасига ўхшаган пневматик тўппонча экани аниқланиб, далилий буюм сифатида олинди.

Ўш шаҳар суди гумондорни 2 ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

«Вақтдан фойдаланиб Ўш шаҳар ИИБи ҳам яна бир марта дўконлар, дорихоналарнинг эгаларига хавфсизлик чораларини кўриб, савдо марказларига тегишли видео камераларни, сигнализацияларни ўрнатиш зарурлигини ва милициянинг навбатчилик хизмати билан ҳамкорлик қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантиради», — деб билдиришди милициядан.