МХДҚ Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг долларини қамоққа олди

17 октябрда МХДҚ йирик вебкам-студия тармоғининг асосчиси, Даниел Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг АҚШ доллари қамоққа олинганини маълум қилди.

Текширув натижасида Ажиев одамларнинг гуруҳини, унинг орасида «вебкам моделларни» тасвирга олган 300дан ортиқ операторларни бошқаргани аниқланди. Уларнинг орасида яқин хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳам бор.

«Дастлабки ҳисоблар бўйича, Ажиевнинг жиноий фаолиятидан тушган маблағнинг бир ойлик даромади таҳминан 300 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Бу иш бўйича гуруҳнинг 8 фаол аъзоси жиноий жавобгарликка тортилиб, Ажиев ўзи бошчилигидаги олти киши қўлга олиниб, иккисига қидирув эълон қилинди», — дейишди махсус хизматдан.

МХДҚдан айрим нашрлар «Ажиев давлатга 44 миллион сом ўтказди» деган маълумотни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдиришди.

«МХДҚ Ажиевнинг ноқонуний эга бўлган мулкини қидириш бўйича фаол иш олиб борди. У терговга 500 минг АҚШ долларини ўтказишни, ўз навбатида эҳтиёт чорасини ўзгартиришни таклиф қилди. Натижада Ажиевнинг аёлини 500 минг доллар пули олиниб, қонунда кўрсатилган тартибда, тергов асосида қамоққа олинди», — дейишди МХДҚдан.

Шунингдек, МХДҚ Ажиевнинг кўчар ва кўчмас мулкини, қимматбаҳо машиналари билан уйларини қамоққа олди. Қўзғалган жиноят иши ҳозир якунланувчи стадияда эканини қўшимча қилишди.

Ажиевнинг қўлга олиниши

Ажиев июннинг бошида Ўзбекистондан Бирлашган араб амирлигига учиб кетаётганда қўлга олинган. МХДҚ Ажиевга тегишли уч катта студияда тинтув олиб борган. У ердан 30 операторнинг турли сайтга пул учун интим хизмат кўрсатиш ишини ташкил қилгани аниқланиб, 80 дона компьютер топилган.

2020 йили Даниел Ажиев вебкам бизнес билан шуғулланишини айтган. У 2018 йили уйида вебкам студия уюштиргани учун ушланган. Унда Ажиев 30 минг сом жаримага тортилган.

2020 йили Ажиев интернетда қирғизистонликларни масхара қилгани учун «Интернет тармоғи орқали ирқий, этнос, диний ёки ҳудудлар ўртасидаги низони қўзғатишда» гумонланиб қўлга олинган.

Унда ақл-ҳуши жойида эмас деб топилиб, ТИЗО-1дан Жалолобод вилоятидаги «Қизил-Жар» республика руҳий касалликлар шифохонасига ўтказилган. 2022 йили суд Ажиевни амбулатор даволанишга чиқарган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, Даниел Ажиевга биргина «Токен компани» деган ишхона тегишли. У «фотосурат тармоғида» иш олиб боради.