Хитой ва Ҳиндистоннинг махсус тоифадаги фуқаролари Қирғизистонда етти кунгача визасиз юра олади

242

Ташқи ишлар вазирлиги 16 октябрда Қирғизистонга кириш учун айрим шартларни сақлаган ҳолда Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари учун 7 кунгача бўлган муддатга визасиз режим киритишини билдирди.

Унда Ҳиндистон ва ХХРнинг фуқаролари — АҚШ, Буюк Британия ва Шенген ҳудуди каби давлатларнинг узоқ муддатли кўп мартали визаларининг эгаларига — давлатдан чиқиб кетган кундан бошлаб 21 кун ўтгандан кейин қайта кириш ҳуқуқи билан 7 кунгача муддатга визасиз режим кўрсатилган.

Хитой халқ республикасининг Макао ва Гонконг махсус маъмурий туманларининг доимий яшовчилари учун қайта учиб кетиш учун авиачиптаси бўлса, 30 кунгача муддатга визасиз режим киритилади. Уларга Қирғизистондан чиққан кундан бошлаб 30 кун ўтгандан кейин қайтиб киришга рухсат берилади.

Бу қарор Вазирлар Маҳкамси томонидан виза режимни либераллаштириш учун қабул қилингани айтилган. Шунингдек, ТИВдан визасиз режимни киритиш сайёҳлик оқимини янада стимуллаштиришга ва Қирғизистонга инвестициявий ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга йўналтирилгани таъкидланган.

Асосий саҳифадаги илюстрация сурати.