Бир видео билан: Путин Уркун қурбонлари мемориалига гулжамбар қўйди

252

Россия президенти Владимир Путин «Ата-Бейит» миллий-тарихий мемориал комплексида жойлашган 1916 йилдаги Уркун қурбонларининг мемориалига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Кремлнинг матбуот хизмати билдирди.

Тадбирда Путин билан бирга президент Садир Жапаров ва маданият вазири Алтинбек Максутов ҳам қатнашди.

Путин 12 октябрда эрталаб Бишкекка расмий сафар билан келган. Путин сафари давомида президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокараларни ўтказиб, КХШТнинг Қантдаги авиабазаси очилишининг 20 йиллик юбилейига қатнашишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, 13 октябрда Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг йиғини ўтказилади.

1961 йилдаги Уркун қурбонларининг ҳайкали «Ата-Бейит» мемориал комплексида 2016 йили очилган.

Уркун деб Қирғизистон тарихида Россия империясининг колониал сиёсатига қарши қўзғалонга айтилади. Қўзғалон эркакларни Биринчи жаҳон урушининг ҳарбий-уруш ишларига сафарбарлиги сабаб бўлган. Бироқ миллий озодлик ҳаракати жазоловчи отрядлар томонидан шафқатсизларча бостирилган. Тўнтарилиш натижасида 16 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган. Чуй, Иссиқкўл ва Норин вилоятлари ҳудудида яшаган 130 мингдан ортиқ турғун Хитойга қочишга мажбур бўлган — уларнинг кўпи йўлда ҳалок бўлган. Тарихчиларнинг маълумоти бўйича, бу ҳудудларда яшаган маҳаллий аҳолининг сони 40%га камайган.