Путин Садир Жапаровни Фаҳрий нишон билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади

319

Россия президенти Владимир Путин президент Садир Жапаровни Фаҳрий нишон билан тақдирлаш ҳақидаги фармонга қўл қўйди. Бу ҳақда Россиянинг ҳуқуқий маълумотлар порталида айтилади.

«Россия Федерацияси билан Қирғиз Республикасининг стратегик муносабатларини, иттифоқчиликни мустаҳкамлашга ва Евроосиё минтақасидаги интеграция жараёнларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Жапаров Садир Нургожоевич Фаҳрий нишон билан тақдирланади», — деб айтилади фармонда.

Путин 12 октябрда эрта билан Бишкекка расмий сафар билан ташриф буюрган. Путин ташрифи доирасида президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиб, КХШТнинг Қантдаги Авиабазаси очилишининг 20 йиллик юбилейида иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 13 октябрда Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.