«Бундан кейин криминал муҳит бўлмайди». Ташиев тадбиркорларни жиноий гуруҳларга пул бермасликка чақирди

290
Қамчибек Ташиев. Сурат: Интернетдан олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев маҳаллий тадбиркорларни ва хорижлик инвесторларни жиноий гуруҳ аъзоларини молияламасликка чақирди. Бу ҳақда 9 октябрда махсус хизматнинг бошчиси фейсбук саҳифасида ёзди.

Ташиев «жиноий гуруҳнинг аъзолари бунгача кўплаб бизнесменлардан ва инвесторлардан пул олиб юргани, шунингдек бошқаларга тегишли мулкларни тортиб олган фактлар аниқланаётганини» айтди.

«Кимда-ким жиноят оламининг аъзоларига пул бериб юрган бўлса, энди тўхтатинглар. Агар ҳамон молиялашни давом эттирадиган бўлса, сизлар ҳам жавоб берасизлар. [...] Энди ҳаммангизга огоҳлантирамиз: энди криминал оламига [пул] берганларни ҳам, криминал оламиданман деб бориб, кимларнидир қўрқитиб, пул олганларни ҳам жазолаймиз. Энди Қирғизистонда криминал, “крим касса” дегани бўлмайди», — деди МХДҚнинг бошчиси.

Шунингдек, Ташиев бунгача жиноий гуруҳлардан жабрланган тадбиркорларни махсус хизматга мурожаат қилишга чақирди.

Колбаевнинг ўлими, криминалларнинг мурожаати

4 октябрда қонундаги ўғри Қамчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган аризаси асос бўлганини айтишган.

МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, уларнинг орасида Колбаевнинг яқинларига мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида жазоланади» деб огоҳлантирган.

5 октябрда, Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг яқинларига «ўлкада энди “қонундаги ўғрилар” бўлмаслиги кераклигини айтиб, янги лидер сайлашга, гуруҳ тузишга ҳаракат қилганлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантириб» мурожаат қилган.

Қирғизистон ва Марказий Осиёда таниқли криминалларнинг бири бўлган Колбаев ўлдирилгандан кейин ижтимоий тармоқларни жиноий гуруҳ аъзоларининг бир неча машҳур вакиллари «“қонундаги ўғри” мақомидан бош тортиб», энди «қонунга амал қилиб яшашларини» айтиб келишмоқда.