«Бишкек бош архитектураси»нинг етакчиси Урмат Карабаев тергов қамоғига олинди

314

«Бишкек бош архитектура» муниципал ишхонасининг бошчиси Урмат Карабаев қамоққа олинди. Бу ҳақда 9 октябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди билдирди.

Маълумотга кўра, Карабаевнинг эҳтиёт чораси 6 октябрда кўриб чиқилган. Суд МХДҚнинг терговчиси уни 16 октябргача қамоққа олиш илтимосини қаноатлантирди.

Маҳаллий нашрлар бош архитектор «Лавозим ваколатидан фойдаланишда» гумонланиб қўлга олинганини ёзди. Махсус хизмат бу бўйича изоҳ бермади.

Урмат Карибаев «Бишкек бош архитектура» муниципал ишхонасининг етакчиси бўлиб 2022 йилнинг июнь ойида тайинланган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи