Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Шарқ қишлоқ ҳукуматида «Мерседес- Бенц» русумидаги автомобил бутунлай ёниб кетиб, тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ўш вилоят патрул милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 5-октябрда Шарқ қишлоқ ҳукуматининг Фурқат қишлоғидаги «Дубай» кафесининг ёнида бўлган. Машинадагилар Олай туманига кетаётган бўлган.
Воқеа оқибатида Олай туманининг Сўпиқўрғон қишлоғининг 29, 26 ёшдаги икки турғуни ва 4, 2 ёшдаги икки ёш бола жароҳат олган. Ҳозирги вақтда улар касалхонада шифокорлар назоратида.