Каратист Адилет Шадиканов Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

269
Адилет Шадиканов. Сурат: «Акипресс»

6 октябрда қирғизистонлик каратист Адилет Шадиканов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида илк маротаба кумуш медалга эга бўлди.

Спортчи карате бўйича турнирда кумите дисциплинаси бўйича 84 килограммдан ортиқ вазнда куч синашди. У 1/4 финалдан бошлаб, Непал вакилини енгиб, шундан сўнг ярим финалда Саудия Арабистони спортчисини енгди.

Финал баҳсида Шадиканов Олимпиада чемпиони, тўрт марта жаҳон ва тўрт марта Осиё чемпиони бўлган 31 ёшли иронлик спортчи билан баҳслашиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида миллий терма жамоа ўн уч медални қўлга киритди — 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза.

23 сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинларида 8 октябрда якунланади. Унга 45 мамлакатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.