Суюнчи! Айпери Медет қизи Осиё ўйинларида олтин олди

270
Айпери Медет қизи. Сурат: Интернетдан олинди

Қирғизистонлик спортчи Айпери Медет қизи 6 октябрда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида эркин кураш бўйича ғалабага эришди.

У 76 килограммгача вазнда куч синашиб, 1/8 финалда хитойлик спортчини енгиб, шундан кейин вьетнамлик спортчини муддатидан аввал ютиб олди.

Ярим финал мусобақасида Медет қизи Хитой Тайбэйининг спортчисини муддатидан аввал мағлуб этиб, финалга чиқди.

Финалда эса қозоғистонлик рақиби Жамиля Бакбергеновани 7:4 ҳисобида енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Курашчи 20-сентябрда Сербияда ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, 2024 йили Парижда ўтувчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олган.

Ҳозирда миллий терманинг ҳисобида 13 медаль бор — 4 олтин, 2 кумуш ҳамда 7 бронза.

23-сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда тугайди. Унга 45 мамлакатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.