Чуй: 32 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб 67 ёшдаги киши қўлга олинди

287
Гумондор

30 сентябрда Чуй вилоят милицияси Прогресс қишлоғида 32 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдиришда гумонланган 67 ёшли киши қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, 18 сентябрь куни соат 10:30 атрофида аёлнинг қўшниси томонидан пичоқлангани ҳақида милицияга маълумот тушган.

Текширув давомида 67 ёшли турғун маст ҳолда қўшнисига келиб, уни пичоқлагани маълум бўлган. Жабрланувчи Тўқмоқ шаҳридаги ҳудудий касалхонанинг жонлантириш бўлимида ҳушига келмай вафот этга.

Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумон вақтинча сақлаш жойига киритилди. Милициядан иш бўйича тергов якунланиб, судга ўтказилганини маълум қилишди.

«Турмуш» нашри марҳумнинг ортида тўрт боласи қолганини ёзди.

Бунгача, 20 сентябрда Сўқулуқ туманининг Селекция қишлоғида собиқ аёлини қулоқ-бурнини, юзини кесишда гумонланиб 39 ёшли одам қўлга олинган. Ҳозирда у касалхонада.

Қирғизистондаги фемицид

Қирғизистонда аёллар эрининг, бирга яшаган одами, собиқ эри ва таниш эркакларнинг қўлида вафот этган воқеалар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

Бу ишга эркаклар аёлларни ёмон кўрганда, гендер таъқибнинг натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмган вақтларда боришади.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади. Кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлаш — эркак қандай деса аёл ўзини шундай олиб юриши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.