Ўш вилоятининг Ўзган туманида митинг ўтказиш вақтинча тақиқланди, чеклов икки ой давом этади. Бу ҳақда 29 сентябрда «Турмуш» нашри вилоят судига таяниб ёзди.
Бу қарорга туман милициясининг ҳудудда митинг ўтказишни тақиқлаш қарорини қонуний деб топиш илтимоси билан судга ариза бергани асос бўлган.
«Милиция 8 сентябрдан 8 ноябргача расмий тадбирлардан ташқари, туман маъмурияти, мэрия, шаҳардаги маданият уйи, қишлоқ ҳукуматларининг, стадионларнинг олдида ва бошқа жойларда митинг ўтказишни тақиқлаган қарорни қонуний ва асосли деб топиш илтимоси билан судга мурожаат қилган. Туман суди 12 сентябрда Ўзган туман ИИБнинг қарорини қаноатлантирган», — деб билдиришди милициядан.
26 сентябрда «Давлатга хиёнат» билан айбланган, қамоқдаги депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдорлари Ўзганнинг Куршаб қишлоғида ҳукуматга мурожаат қилиш учун «Чинар» сайилгоҳига йиғилган. Улар сиёсатчини озод қилишни талаб қилишган.
Бироқ милиция жамоат жойларида норозилик акциясини, митинг ўтказишга тақиқ қўйилган деган сабаб билан йиғилганларни тарқатиб юборган. Олдин бу ҳақда хабар қилинган эмас.
Бишкек марказида ҳам митинг ўтказиб бўлмайди. Дастлаб Биринчи май туман суди митинг ўтказиш тақиқини 2022 йилнинг мартида киритган. Кейин узайтириб, охирги марта тақиқ 2023 йилнинг 31 декабригача киритган.
Чекловни давлат ва муниципал расмий тадбирларга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ва акциялар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги скверда ўтиши керак.
Собиқ ҳақиқатчи Атир Абдрахматова, суднинг митингларни тақиқлаш қарорини асоссиз деган. У бу қарор Конституцияга ва қабул қилинган халқаро мажбуриятларга қарши келишини айтган. Унинг айтишича, бу қарорлар ўлкани дунё ҳамжамияти олдида дискредитациялайди.