Милиция қиз ўғирлаш муаммосини масхаралаган рекламаси учун қурилиш компаниясига огоҳлантириш берди

188

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси Nurzaman қурилиш компаниясига қизларни ўғирлаш муаммосини масхаралаган рекламаси учун огоҳлантириш берди.

Бунгача TikTok платформасида қурилиш компанияси пост чиқарган. Унда номаълум одамлар ўғирлаб кетган қиз билан отасининг хат ёзишгани акс этган. Қиз отасига бўлган воқеани айтиб ёрдам сўрайди, бироқ отаси уни қаерга олиб келганини сўрайди. Қиз Nurzaman қурилиш компаниясининг уйларидан бирига эканини эшитганда қизига бахт тилайди. Унинг ортидан уйларнинг суратлари чиқади.

Бу реклама ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлади. Танқидлардан кейин 24.kg нашри қурилиш компанияси бу постни ўчирганини билдирди.

«Биз буни тушунамиз ва қабул қиламиз. Бизнинг сиёсат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган, аёлми ёки ёш болами фарқи йўқ. Биз ҳуқуқий жамиятда яшагимиз келади. Айрим ҳазиллар ўринсиз бўлади, жамоатчилик бунга дарров салбий реакция қилади. Биз рекламани ўчирдик ва энди такрорланмайди», — деб билдирди Nurzaman қурилиш компаниясиниг маркетинг бўлими бошчиси Никита Коновалов.

Бу қизларни ўғирлашни пропаганда қилган биринчи реклама эмас. 2020 йили шундай рекламани Kozu Grill билан Ўшдаги «180 Такси» ҳам чиқарган. Рестораннинг рекламасида отаси қизини ўғирлаганларни гўшт учун кечиради, машинаси юрмай қолганда — қиз бақиради, кейин такси хизматидан фойдаланиш таклиф қилинади.

Икки ҳолат ҳам рекламалар бўйича Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг реклама ва истаъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаментига шикоятлар тушган.

Қирғизистонда қизлар қандай ўғирланади

Қизлар билан аёлларни мажбурлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаш — бу Қирғизистондаги реал муаммо. Қизни ўғирлаш зўрлаш билан тугайди, жамиятнинг босимига учраган қизлар ўғирлаган томоннинг оиласида қолиб, тўхтовсиз оилавий зўравонликдан жабрланади.

Амалдаги қонунга мувофиқ, мажбурлаб оила қуриш учун одам ўғирлашга 5 йилдан 7 йил ва 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниб, 200 минг сом жарима тўлаши керак.

Кўп ҳолларда бундай воқеалар судгача етмайди, қонун бузганлар тегишли жазосини олмайди. Зўравоннинг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар ҳам бор.

2021 йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли тугаган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли фуқаро ўғирлаб, зўрлаб, қизни ўлдириб кейин ўз жонига қасд қилган. Воқеа жамоатчиликда резонанс яратгани учун Тенизбаевга қизни ўғирлашга ёрдам берганлар реал жазосини олиб, озодликдан маҳрум қилинган. Аммо қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.

Бунгача шундай воқеа бўлган, 2018 йили 19 ёшли Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида вафот этган. Гумондор қизни зўрлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига етказилгандан кейин қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган.