Бир кадр менен: Грек-рим кураши бўйича дунё чемпионлари қайтиб келди

170

Жаҳон чемпионатининг грек-рим кураши бўйича ғолиблари Бишкекка қайтиб келди. Бу ҳақда 26 сентябрда «Манас» аэропортининг матбуот хизмати билдирди.  

Сурат: «Манас» аэропортининг матбуот хизмати

Сербияда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медаллар олган Акжол Махмудов (77 кг оғирликда) билан Жоламан Шаршенбековни (60 кг вазнда) аэропортда мухлислари билан яқинлари кутиб олишди.

Кураш бўйича Сербияда ўтган жаҳон чемпионати 24 сентябрда якунланди. Мусобақа якунида Қирғизистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Қирғиз полвонлари миллий жамоа ҳисобига уч олтин, бир кумуш ва бир бронза медаль ўтказишди.

Олтин медални Айсулуу Тинибекова (62 кг гача), Акжол Махмудов (77 кг) ва Жоламан Шаршенбеков (60 кг) олса, кумуш медални Айпери Медет қизи (76 кг) қўлга киритди. Бронза медалга Тайирбек Жумашбек уулу (61 кг) муносиб деб топилди.

Бундан ташқари, қирғиз терма жамоаси 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига беш йўлланма олди. Йўлланмани спортчилар Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов, Жоламан Шаршенбеков, Айпери Медет қизи ва ғаввос Денис Петрашов қўлга киритишди.