Бишкек: Novotel меҳмонхонасида ёнғин чиқди

228

26 сентябрда Бишкекдаги Novotel меҳмонхонасида чиққан ёнғинни ўчиришга уч тайёргарликдаги бўлим жалб қилинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги билдирди.

Сурат: ФВВ

Маълумотда воқеадан жабрланганлар бор-йўқлиги айтилмаган. Муассасадан ёнғин оқибатлари бўйича қўшимча маълумот беришни ваъда қилишди.

ФВВ 25 сентябрда ўлка бўйича умумий 13 ёнғин содир бўлганини қўшимча қилди.

2021 йилнинг ноябрида ҳам мазкур меҳмонхонанинг фасадидан ёнғин чиққан. Бинонинг ёнғинга қарши тизими ва фасаднинг ташқи безатилган материаллар ёнғинни кучайиб кетишини олдини олгани айтилган.