Суд «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Шамшидин уулуни 20 октябрга қадар ҳибсга олди

25-сентябрда Биринчи май туман суди «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Замирбек Шамшидин уулунинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқди.  

Суднинг «Клооп»га тасдиқлаган маълумотига кўра, у 20 октябрга қадар МХДҚга қарашли ТИЗО-1да ҳибсда бўлади.

Адвокат Алманбет Бексултановнинг айтишича, Шамшидин уулуга нисбатан 8-сентябрда «Ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқлар» моддаси билан иш қўзғалиб, 13 сентябрда Бишкек шаҳар судининг олдида ўтган митингдан кейин «Оммавий тартибсизликлар» моддасига алмаштирилган.

«Давлатга хиёнат»да айбланаётган депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдори, Шамшидин уулунинг қўлга олингани ҳақида 23 сентябрда маълум бўлган. Уни МХДҚ қўлга олиб кетгани айтилган, аммо махсус хизмат расмий маълумот бергани йўқ.

Унга қадар «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров ИИВ тарафидан қўлга олинган. Унга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколга қўл қўйгани учун «Давлатга хиёнат» моддаси билан айб қўйилган. Суд сиёсатчини 24 октябргача МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олган.