Ўш: Ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи мактабга қайтди, болани бошқа мактабга олишмаяпти

247

Ўтган йили Ўш шаҳридаги №4 Киров мактабида 1-синф ўқувчисини камситиб, юзига урган ўқитувчи мактабга яна ишга олинди. Ўқувчининг онаси шаҳардаги бошқа мактаблар «қора рўйхатга киргансизлар» деган сабаб билан болани қабул қилмаётганини айтмоқда.

Ўқувчининг онаси Гулзина Исманова ўқитувчини мактабга қайтгани бўйича мактаб раҳбариятига мурожаат қилган. Аммо раҳбариятдан ҳеч қандай жавоб бўлмагани учун Ҳақиқатчи институтига болаларини ҳуқуқини ҳимоя қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Ўш шаҳридаги №4 Киров мактаб-гимназияси. Сурат интернетдан олинди

Институтдан шу йил май ойидан буён Таълим вазирлигига бир неча марта расмий билдирув юборилиб, бола ҳуқуқларини таъминлашни ва унга чора кўришга чақирув танланганини билдиришди.

«Бироқ август ойининг охиригача жавоб бўлмаган. 21 августда вазирликдан ўқитувчининг тажрибасини ҳисобга олиб, яна мактабга ишга олишгани айтилган жавоб келган. Шу хатда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мактаб бу борада иш олиб бориши ҳақида айтилган эмас. Қолаверса, вазирлик ўқитувчининг қайтиб келишини ота-оналар ҳам қўллаганини таъкидлайди», — дейилади Ҳақиқатчи институти берган хабарда.

Ҳақиқатчи институти ўқучини камситиб, қўл кўтарган ўқитувчининг ҳаракатига баҳо бериш чақириғи билан бош прокуратурага мурожаат қилган. Прокуратуранинг расмий жавобида ўқитувчи «Педагогларнинг ҳуқуқлари билан мажбуриятларини» бузгани айтилган.

Шунингдек, 1 августда бу мактабнинг директорига ҳайфсан берилгани маълум қилинди.

«Қора рўйхатга киргансизлар»

Ўқитувчининг ишга қайтганини эшитгандан кейин ўқувчининг онаси Гүлзина Исманова ўғлининг хавфсизлиги учун уни Ўшдаги хусусий мактабларнинг бирига беришга ҳаракат қилган. Бироқ хусусий мактаб «қора рўйхатга киргансизлар» деб болани қабул қилишдан бош тортган.

«[Хусусий мактабнинг директори] “сизларни Ўш шаҳридаги барча мактабларнинг қора рўйхатига киритиб қўйишди деб айтишмоқда” деди. Унга айтиб тушунтиришга ҳаракат қилдик, бироқ бизни эшитмади ҳам. Бундай вазиятда нима қилишимиз керак? Бошланғич синфларнинг болаларига билим берилмайдими?» — деди ўқувчининг онаси.

Шаҳар Таълим бошқармасининг бошчиси Санталат Аматова ўқитувчи ота-оналарнинг мурожаати билан келганини айтмоқда.

«Ўқитувчи 80 ота-онанинг мурожаати билан келди. У келишдан олдин боласини камситган ота-онадан кечирим сўрабди», — деди Аматова.

2022 йили ўқув йилининг бошида ўқитувчи кичик ўқувчиларни камситаётган аудио тарқаган. Унда Ўш шаҳридаги №4 Киров мактабининг ўқитувчиси 1-синф ўқувчисини «мол» ва «аҳмоқ» деб камситиб, болани юзига урган. Шунингдек, ўқитувчи синфдаги болаларни «билмасвойлар, ақлсиз бомжлар» деб камситган.

Бу жамоатчиликда муҳокама қилиниб, ўқитувчи ўша йили 30 сентябрда ўз аризаси билан ишдан кетишга мажбур бўлган.