Жоламан Шаршенбеков Жаҳон чемпионатида финалга чиқиб, Олимпиадага йўлланма олди

246

22 сентябрда қирғиз полвони Жоламан Шаршенбеков  Сербияда ўтаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида финалга чиқиб, 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Спортчи грем-рим кураши бўйича 60 кг оғирлик категориясида куч синашиб, Литва, Грузия ва Ўзбекистон полвонларига қарши уч марта ғолиб бўлди. У ярим финалда эронлик спортчи Мохсен Неджадни 4:3 ҳисобида енгди.

Қирғизистонлик полвон 23 сентябрда япониялик Кенитиро Фумити билан бош соврин учун беллашади.

Шаршенбековнинг йўлланмаси Қирғизистон терма жамоаси учун Олимпиадага бешинчи лицензия бўлди.

Бу турнирда миллий терма жамоа ҳозирча уч медал олди. Эркин кураш бўйича полвон Айсулу Тинибекова олтин, Айпери Медет қизи кумуш, Тайирбек Жумашбек ўғли бронза медалларига эга бўлишди.

Жоламан Шаршенбеков — 2022 йили жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони ва жаҳон кубогининг ғолиби.

Бунгача Бирлашган кураш олами Махмудов билан Шаршенбековни 2022 йилнинг «тарих яратувчилари» деган. Шу йилнинг 4 февралида икки спортчи «Данк» ордени билан тақдирланган.

Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтмоқда. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар курашида куч синашмоқда.

Бу мусобақа 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани таъминлайдиган мусобақа бўлиб ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида Олимпиадага йўлланмани ҳар бир олимпиаданинг оғирлик категориясидаги бештадан спортчи олади.