Акжол Махмудов иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди

241

22 сентябрда қирғизистонлик полвон Акжол Махмудов иккинчи марта кураш бўйича жаҳон чемпионатининг ғолиби бўлди.

Спортчи Сербияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида грек-рим кураши бўйича 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида озарбайжонлик спортчи Санан Сулейманов билан куч синашди.

Учрашув 1:1 ҳисобида тугаб, имтиёзли очко Махмудовда бўлгани учун ғолиб бўлди.

Махмудов 2022 йили Жаҳон чемпионатида олтин медал олган. Бундан ташқари, у Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, уч марта Осиё чемпиони.

Спортчи 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани олган. Қирғизистон терма жамоаси Олимпиадага умумий беш йўлланма олди.

Миллий терма жамоа бу билан тўрт медални қўлга киритди. Эркин кураш бўйича полвон Айсулу Тинибекова олтин, Айпери Медет қизи кумуш, Тайирбек Жумашбек ўғли эса бронза медалига эга бўлишди.

Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилмоқда. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар курашида куч синашишмоқда.