Селекциядаги жиноят иши: Жабрланувчининг синглиси унинг аризасини қайтариб олганини рад этди

261

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида собиқ эри шафқатсизларча пичоқлаган аёлнинг синглиси жабрланувчи гумондорга нисбатан олдин ёзилган «аризаларни қайтариб олмаганини ва кечирмаганини» билдирди.

У опаси собиқ эрини жавобгарликка тортиш учун милиция бўлимига тинимсиз борганини айтди. Уларга «милицияга рўйхатга олиш, тиббий суд-тиббий экспертиза ва калтакланиш одатий ҳолга» айланиб қолган. Унинг айтишича, калтаклаш тинимсиз ва тизимли бўлган.

«Уни кутилмаган жойда тутиб олиб калтакларди. Биз милиция чақирардик, жароҳатларини суратга олиб, ариза ёзамиз, суд-тиббий экспертизада бўлардик, уни уч кунга қамаб қўйишди. Чиққанига 15 дақиқа бўлганда яна унинг уйини остонасига келиб оларди. Мен ҳозир қанча ариза ёзилгани, калтакланган жойларини суратга олгани, биз уни ҳимоя қилганимиз ҳақида бир неча соат тўхтамай айтиб бероламан», — деди у.

Жабрланувчининг синглиси ҳозир унга муҳими «қисман комадаги опасини ўзига келиши» эканини таъкидлади. Унинг айтишича, опаси камида яна 4-5 операция бўлиши керак.

«Мен сўрашдан уяляпман, бироқ ҳозир бизга опамнинг соғлигини тиклаш учун катта миқдорда маблағ керак», — деб Диана пул топишга ёрдам сўраб, бефарқ бўлмаган одамларга мурожаат қилди.

Жабрланувчига қуйидаги электрон илова орқали ёрдам берсангиз бўлади. Mbank: 0500202593.

Аёлнинг шафқатсизларча пичоқланиши

Жабрланувчи. Сурат: Аселга ёрдам инстаграм саҳифаси

Чуй туманининг Селекция қишлоғида, 36 ёшли аёлнинг қийноққа учрагани ҳақда 20 сентябрда маълум бўлган. Юзи-боши ва бўйни кесилган турғун олган жароҳатлари туфайли Миллий госпиталга ётқизилган.

Бир қатор ОАВлар, аёлнинг қулоғи билан бурнини эри кесиб олганини ёзиб чиқишган. Шифокорлар жабрланувчининг ҳаёти учун саккиз соатга яқин курашган. Аёлни қийнаган деган гумон билан 39 ёшли фуқаро қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган. Бу факт асосида милиция «Қасддан соғликка оғир шикаст етказиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади.

Kaktus.media нашри куч стуруктураларига таяниб, жабрланувчи аёл бунга қадар собиқ эрига қарата икки марта милицияга шикоят қилганини билдирган. Бу маълумотни Чуй вилоят ИИБи ҳам тасдиқлаган.

Шафқатсиз қийноқлар факти 21 сентябрда парламентда ҳам кўтарилган. Жогорку Кенеш депутати Гуля Кожокулова ИИВнинг бошчиси Улан Ниязбековга мурожаат қилиб, «курсидан тушиб, бу масалани оиладаги зўравонлик бўйича коллегияда кўтариб, чора кўришни» сўраган.

Халқ депутати Гулшаркан Култаева эса бундай кўринишлар, оиладаги зўравонлик муаммосига бефарқлик туфайли келиб чиқаётганини айтган.

Ички ишлар вазирлиги ўз  навбатида милициянинг 20 сентябрдаги воқеага бўлган «реакцияси ўз пайтида бўлиб, бўлган воқаедан ҳам жиддийроқ оқибатларга йўл берилмаганини» билдирган. Шунингдек, «жиноий ишнинг объектив ва ҳар томонлама текширилишини таъминлаш» мақсадида ИИВ раҳбари Улан Ниязбеков шахсий назоратига олгани маълум қилинган.