Айсулуу Тинибекова учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди

197

21 сентябрда полвон Айсуулу Тинибекова учинчи марта кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Курашчи Сербияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида 62 килограммгача бўлган вазнда куч синашиб, япониялик Сакура Мотокини 4:1 ҳисобида енгиб олди.

Айсулуу Тинибекова Қирғизистоннинг спорт тарихида уч марта жаҳон чемпиони бўлган биринчи спортчи бўлди. Бунгача у 2019 ва 2022 йиллари жаҳон чемпионлигида олтин медалларни олган.

Спортчи чемпионатда Польша, Молдова ва Украина спортчиларини уч марта кетма-кет енгиб, ярим финалда германиялик Луиза Неймени 4:2 ҳисобида ютган эди.

Тинибекова беш марта Осиё чемпиони, Токио Олимпиадасининг кумуш медаль соҳибаси, Осиё ўйинлари ва бошқа бир қатор турнирларнинг ғолиби.

Бу турнирда миллий терма жамоаси уч медални қўлга киритди. Эркин кураш бўйича полвон Тайирбек Жумашбек ўғли 61 килограммгача бўлган вазнда бронза медалини олган. Айпери Медет қизи 76 килограмм оғирликда кумушни олган.

Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилмоқда. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар курашида куч синашишди.

Бу мусобақа 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани таъминлайдиган мусобақа бўлиб ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида Олимпиадага йўлланмани ҳар бир олимпиаданинг оғирлик категориясидаги бештадан спортчи олади.