Ўш: Мактаб ўқувчисини уриб кетиб ўлимида гумонланган бош шифокор қўлга олинди

253
Сурат: Медер Ниязалиев / Azattyk

Ўш шаҳрида машина уриб кетиб касалхонада вафот этган 1-синф ўқувчисининг ўлимида гумондор сифатида Қорасув туманидаги хусусий тиббиёт муассасасининг бош шифокори қўлга олинди. Бу ҳақда 20 сентябрда «Турмуш» нашри билдирди.

19 сентябрь соат 11:40да Ўш шаҳридаги Абсамат Масалиев кўчасида пиёдалар ўтиш йўлидан ўтиб кетаётган ўқувчини Mercedes-Benz русумидаги машинанинг 31 ёшли ҳайдовчиси уриб кетган.

Ўқувчини касалхонага олиб боришган, лекин у вафот этган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Муаллиф: Фатима Нургази қизи